Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кутиляпти?
Бу қизиқ
−
13 Март 2020
7373Гидрометеорология хизмати маркази дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Бугун, 13 март куни республиканинг шимоли-ғарбий туманлари устига тропосферадаги юқори босимли ўркач тарқалади ва жуда илиқ, кам булутли ва қуруқ об-ҳавони юзага келтиради.
Бугун республиканинг катта қисмида ҳаво ҳарорати 18-20 даража илиқни ташкил қилади, чўл зонасида ҳаво 21-23 даража илийди, бу ўртача кўп йиллик ҳарорат кўрсаткичларидан 3-5 даражага юқоридир.
Дам олиш кунларида ҳарорат яна кўтарилади ва якшанбага келиб кечаси 9-12 даража илиқ, кундузи 22-25 даража илиқ, мамлакат шимоли-ғарбида эса 27-28 даражагача етади. Бу ҳарорат иқлимий меъёрдан 5-8 даражага юқоридир. Бундай ҳаво март ўртасига қараганда кўпроқ апрель ойи охири учун хос.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь