Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво бўлиши айтилди

Бу қизиқ

image

Ўзгидромет 1-2 февраль кунлари кузатиладиган об-ҳаво прогнозларини эълон қилди.

Унга кўра, дам олиш кунлари республика бўйича ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Кечалари совуқ об-ҳаво сақланиб туради, ҳарорат 0-5 даража совуқ атрофида бўлади, кундуз кунлари эса қуёш нурлари ҳавони 5-8 даража илиққача, жанубда 10-12 даража илиққача иситади. Республиканинг айрим жойларига туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечалари 2-5 даража совуқ, кундуз кунлари 5-8 даража илиқ бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво туман булут

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг