Дам олиш кунлари беқарор об-ҳаво кузатилади
Бу қизиқ
−
07 Апрель 2023
10182Жорий йилнинг 8-9 апрель кунлари Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ кузатилади. Баланд тоғларда ёмғир қорга айланиши мумкин. Ҳарорат кечалари 7-12 даража, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади. Бу ҳақда Республика Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.
Эртага, 8 апрель куни кечаси ва эрталаб Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида, куннинг иккинчи ярмида Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларидаги баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қолган ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди.
Якшанба, 9 апрель куни фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёмғир ёғади.
Мазкур кунларда ҳарорат кечалари 7-12 даража, кундуз кунлари 22-27 даража илиқни ташкил этади.
7-9 апрелда республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади.
Пойтахт Тошкентда эртага, 8 апрелда куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 9 апрель куни ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 8-10 даража, кундузи 22-25 даража илиқ бўлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь