Дам олиш кунлари айрим ҳудудларда кучли шамол кузатилади

Бу қизиқ

image

Бугун, 14 август куни ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди қуруқ ва мўътадил иссиқ ҳаво оқими таъсирида бўлади. Бу ҳақад Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.

Бутун республика ҳудудида ҳаво вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамолнинг тезлиги кучсиздан ўртачага етиши мумкин, шимолий ҳудудларда секундига 17-22 метргача кучайиши, айрим жойларда унинг шиддати секундига 23-28 метрни ташкил қилиши мумкин.

Бу кунларда ҳаво ҳарорати мамлакатимиз ҳудудининг катта қисмида кечаси 18-23 даражани, кундузи 33-38 даражани ташкил қилади, жанубда 40 даражагача исийди.

Бундай об-ҳаво шароитлари Ўзбекистонда августнинг ўртаси учун хосдир. Август – йилнинг энг қуруқ ойи ҳисобланади. Одатда бу даврда республикада ҳаво кам булутли бўлади. Ёғингарчилик камдан-кам кузатилади ва асосан жуда оз миқдорда ёғади. Бу вақтда республика ҳудудининг катта қисмида ўртача максимал ҳарорат 35 даражага яқиндир.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

232

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг