Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати 39 даражагача кўтарилади
Бу қизиқ
−
25 Апрель
2140Ўзгидромет 26-27 апрель кунлари учун об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Унга кўра, Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
Ушбу кунларда ҳаво ҳароратининг кўтарилиши давом этади. 26 апрель куни кундузи ҳаво ҳарорати 27-30 даражагача, 27 апрель куни 32-35 даражагача исийди. Шимол, жануб ва чўл ҳудудларининг баъзи жойларида ҳарорат дам олиш кунлари 36-39 даражагача исийди.
Тошкентда 26-27 апрель кунлари ёғингарчилик кутилмайди. 26 апрель куни ҳарорат кундузи 30-32 даража, 27 апрель куни 32-34 даража иссиқ бўлади. Ҳарорат кечалари асосан 15-18 даража бўлади. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.
LiveБарчаси