Ҳафта бошида об-ҳаво қандай бўлади?

Бу қизиқ

image

Ўзгидромет 13-15 январь кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-14 январда 3-8 даража совуқ, 15 январда 1-6 даража совуқ, кундузи 13 январда 5-10 даража илиқ, 14-15 январда 3-8 даража илиқ бўлади.

Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин.  Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1 даража совуқ-4 даража илиқ, кундузи 13 ва 15 январда 8-13 даража илиқ, 14 январда 5-10 даража илиқ; Навоий вилоятининг шимолида кечаси 13-14 январда 3-8 даража совуқ, 15 январда 1-6 даража совуқ, кундузи 13 январда 5-10 даража илиқ, 14-15 январда 3-8 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах вилоятлари ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин.  Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин.  Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 13 ва 15 январда 9-14 даража илиқ, 14 январда 7-12 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин.  Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-14 январда 3 даража совуқ-2 даража илиқ, 15 январда 1 даража совуқ-4 даража илиқ, кундузи 6-11 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.  Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 4-9 даража илиқ бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

ҳаво

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг