Дача ижараси эълонлари билан одамларни чув туширган фирибгар қўлга тушди
Жамият
−
01 Февраль 2023
5189Ижтимоий платформаларнинг бирида кунлик дам олиш уйлари ижараси билан шуғулланиб келган фирибгар қўлга олинди. Бу ҳақда Киберхавфсизлик хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро ижтимоий платформалардан бирида кунлик “Дача Чимган” номли эълон бўйича номаълум шахс билан Telegram орқали боғланган. Ҳовлини ижарага олиш мақсадида олдиндан тўлов сифатида унга 700 000 сўм ўтказиб берган. Кўрсатилган манзилга борганида эса номаълум шахс у билан алоқани узиб, телефон рақамларини блоклаб қўйган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида фирибгарлик қилиб пулларни ўзлаштирган шахс Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида яшовчи фуқаро эканлиги маълум бўлган.
Аниқланишича, айбланувчи фирибгарликни касб қилиб олган бўлиб, олдин ҳам бошқа бир нечта кишиларни алдаб, пулларни ўзлаштирган бўлган.
“Ҳолат юзасидан айбланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган”, дейилади хабарда.
Аввалроқ, хонадон ижараси эълонлари билан фуқароларни чув туширган фирибгар аниқлангани ҳақида хабар берилган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь