Дэниел Крэйг суратга олиш жараёнида жиддий жароҳат олди

Art & Culture

image

Фильмни суратга олиш гуруҳининг айтишича, тасвир жараёнлари тўхтатилмайди. 

Суперагент 007 роли ижрочиси актёр Дэниел Крейг йиқилиб оёғидан жароҳат олди. Бу воқеа Жеймс Бон ҳақидаги фильмнинг Ямайкадаги қисмини суратга олиш чоғида содир бўлган. 

Дэниел Крэйгнинг тўпиғида кичик операция амалга оширилади. Жарроҳлик амалиётидан сўнг икки ҳафта ўтгач тасвирга олиш ишлари давом эттирилади. 
Картина 2020 йилнинг апрелида катта экранларга чиқарилиши кутилмоқда. 

Тасвирга олиш гуруҳи хабар беришича, актёр хавфли трюкни амалга ошириш чоғида баландликдан қулаб, оёғини шикастлаган. Унинг жароҳати жиддий ва кучли оғриқни ҳис қилмоқда, дейилади хабарда. 

Бу ҳол актёр билан содир бўлган илк ҳодиса эмас. Бундан аввал актёр тиззаларига туз йиғилиб қолгани боис жарроҳлик столига ётқизилганди.

Айни пайтда тасвирга олиш ишлари давом этади. Фақат бунда актёр иштирок этмайдиган кичик эпизодлар тасвирга олинади.


Author

avatar

.

Tags

Rate Count

90

Rating

3

Rate this article

Share with your friends