Crew Dragon Ерга қайтди

Технология 7003
image

Илон Маскнинг SpaceX компанияси томонидан ясалган Crew Dragon космик кемаси Ерга қайтди. Бортида астронавтлар Дуглос Херли ва Роберт Бенкен бўлган Crew Dragon Мексика кўрфазига қўнди.

Go Navigator қутқарув кемаси Crew Dragon тушадиган жойга муддатидан аввал етиб борганди. Астронавтлар тиббий кўрикдан ўтказилгач, соҳилга олиб чиқиади. Улар дастлаб Флоридадаги ҳарбий базага боради. Кейин эса Хьюстонга олиб кетилади.

Экипаж аъзолари ўзларини яхши ҳис қилаётганини айтди. АҚШ Презденти Дональд Трамп уларни Ерга қайтгани билан табриклади.

Crew Dragon Халқаро космик станциядан 1 августда ажралгач, Ерга қайтиш учун 19 соатли автоном парвозни амалга оширди.

Маълумот учун, Crew Dragon кемаси SpaceX компаниясининг Falcon 9 ракетаси ёрдамида 30 май куни Флоридадаги космодромдан ХКС томон учирилганди. Кема ХКСга Дуглас Херли ва Роберт Бенкенни олиб борганди.

Бу хусусий компаниянинг илк бор коинотга фазогирларни олиб чиқиши бўлди. Шунингдек, NASA’нинг Space Shuttle дастури 2011 йилда тугатилгандан кейин америкалик астронавтлар биринчи марта ХКСга Россиянинг “Союз” кемасидан бошқа кемада жўнатилган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 303
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×