COVID-19: жами касалланганлар 92 мингдан ошди, бир бемор вафот этди

Жамият

image

Жорий йилнинг 2 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 363 кишига ортиб, 92 006 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
  • 5 нафари Андижон вилоятида;
  • 7 нафари Жиззах вилоятида;
  • 8 нафари Қашқадарё вилоятида;
  • 4 нафари Навоий вилоятида;
  • 5 нафари Наманган вилоятида;
  • 46 нафари Самарқанд вилоятида;
  • 6 нафари Сирдарё вилоятида;
  • 3 нафари Сурхондарё вилоятида;
  • 4 нафари Фарғона вилоятида;
  • 10 нафари Хоразм вилоятида;
  • 74 нафари Тошкент вилоятида;
  • 188 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қашқадарё вилоятида 4 нафар;
  • Самарқанд вилоятида 79 нафар;
  • Сирдарё вилоятида 8 нафар;
  • Сурхондарё вилоятида 6 нафар;
  • Тошкент вилоятида 48 нафар;
  • Тошкент шаҳрида 192 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 87965 (+337) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 653 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3388 нафар бемор даволанмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

128

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг