COVID-19 ни менсимаган Беларуснинг 300 дан ортиқ шифокори уни юқтириб олди

Олам

image

Аввалроқ, 334 нафар украиналик тиббиёт ходимида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берган эдик. Бу ҳолат коронавирусга қарши ҳеч қандай чоралар қўлламаётган Беларусда ҳам кузатилди.

Бугунг келиб мамлакатдаги 301 тиббиёт ходими коронавирус инфекцияси билан зарарланган. Бу ҳақда Республика соғлиқни сақлаш вазири Владимир Караник хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, касаликка энг кўп чалинган ходимлар Витебск ва Минскда қайд этилган. 

Караникнинг таъкидлашича, ҳар бир ҳолат бўйича эпидемиологик текширувлар олиб борилмоқда. Унинг сўзларига кўра, касалланган тиббиёт ходимлари ўзини яхши ҳис қилмоқда.

Мамлакатда ҳақиқатан ҳам карантин ҳолати эълон қилинмаган. Ҳаёт одатий тарзда давом этмоқда. Беларусь Президенти коронавирус сабаб нега чеклов чоралари қўлламаётганини қуйидаги сабаблар билан изоҳлаганди.

"Хонадонларга одамларни қамаш ечим эмас. Биз бу йўл билан одамларни ўлдирамиз. Эсингиздами, бизга доим ўргатишган нарса. Шифокорлар, агар сиз SARS, грипп ва бошқа касалликларга чалинсангиз, ташқарига чиқишингизни, тоза ҳавода нафас олишингизни ва хонани шамоллатишингиз кераклигини айтишарди. Шунинг учун, бугунги кунда одамларни изоляция қилишни маслаҳат берадиганларни тушунмаяпман. Биз ҳар доимгидек йўналишда ишлашимиз керак".

Сўнгги маълумотларга кўра, Беларусда коронавирусга 2 226 нафар одам чалинди. 172 бемор шифо топган бўлса, 23 киши вафот этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Беларусь

Баҳолаганлар

420

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг