COVID-19 ни аниқловчи тест жавоби қанчада чиқиши айтилди

Жамият

image

Ўзбекистонда бир кунда коронавирусни аниқлаш учун олинган таҳлилларнинг 400 таси кўриб чиқиляпти. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков маълум қилди.

Нурмат Отабеков коронавирусни аниқловчи тестнинг жавоби қанча вақтда аниқланиши ҳақида ҳам маълумот берди.

“Ҳозирги вақтда коронавирусни ПЦР усулида аниқлаш учун ўртача 6-8 соат вақт кетади. Таҳлиллларнинг давомийлиги уларнинг ҳажмига боғлиқ.

ПЦР — амплификатор, амплификация босқичида вирус геномини селектив кўпайтириш. Агар планшетлар ишлатилса 96 та катаги бор, демак 96 та таҳлил бир вақтда тайёр бўлади, агар  Rotor-J бўлса,  36,72,100 таҳлил натижаси чиқади. 

Битта лабораторияда бир кунда ўртача 400 тагача таҳлилни қайта ишлаш мумкин”, деди Отабеков.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача коронавирусга чалинганлар сони 694 нафарга етди. Бугунгача касалланганларнинг 42 нафари даволанган, 3 нафари вафот этган.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

424

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг