COVID-19: 400 га яқин янги бемор аниқланди, 2 киши вафот этди
Жамият
−
12 Май 2021
5639Кеча, 11 май куни Ўзбекистонда 395 нафар кишида коронавирус аниқланиб, 2 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Жорий йилнинг 11 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 95467 (+395) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
- 8 нафари Андижон вилоятида;
- 3 нафари Бухоро вилоятида;
- 3 нафари Жиззах вилоятида;
- 2 нафари Қашқадарё вилоятида;
- 2 нафари Навоий вилоятида;
- 8 нафари Наманган вилоятида;
- 72 нафари Самарқанд вилоятида;
- 4 нафари Сирдарё вилоятида;
- 6 нафари Сурхондарё вилоятида;
- 3 нафари Фарғона вилоятида;
- 5 нафари Хоразм вилоятида;
- 60 нафари Тошкент вилоятида;
- 216 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Қорақалпоғистон Республикасида 10 нафар;
- Бухоро вилоятида 7 нафар;
- Наманган вилоятида 6 нафар;
- Самарқанд вилоятида 78 нафар;
- Сирдарё вилоятида 13 нафар;
- Фарғона вилоятида 5 нафар;
- Хоразм вилоятида 4 нафар;
- Тошкент вилоятида 48 нафар;
- Тошкент шаҳрида 141 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 90976 (+312) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 666 нафарни ташкил қилди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3825 нафар бемор даволанмоқда.
LiveБарчаси