Соғлиқни сақлаш вазирига яна бир ўринбосар тайинланди
Жамият
−
06 Ноябрь 2020
5668Президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли қарори билан Академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази директори вазифасида ишлаб келган Алимов Анвар Валиевич Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари – Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, Тиббиёт фанлари доктори, профессор Анвар Алимов Тошкент педиатрия институти ректори, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири сингари масъул лавозимларда ишлаган.
2020 йилда "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими" фахрий унвони билан тақдирланган.
LiveБарчаси