Cobalt тез ёрдам машинаси билан тўқнашди. Бир киши ҳалок бўлди
Local
−
27 July 2020 14457 1 minute
Жорий йилнинг 26 июль куни Наманганда Damas русумли тез ёрдам машинаси ва Cobalt тўқнашуви натижасида бир одам ҳалок бўлди. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ хабар берди.
Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро Cobalt русумли автомашинасини (махсус стикер бўлган) Олмазор кўчасида бошқариб кетаётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай қарама қарши томондан келаётган Damas русумли тез ёрдам машинасига бориб урилган.

Натижада Cobalt ҳайдовчиси кўкрак қафаси юмшоқ тўқимаси лат ейиши билан шикастланган. Тез ёрдам ҳайдовчиси эса оғир қўшма шикаст, бош мия ёпиқ шикасти, ўнг оёқ сон суягини ёпиқ синиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган.
Тез ёрдам автомашинасида йўловчи сифатида кетаётган фуқаро эса оғир тан жароҳати олиб кўрсатилган тез тиббий ёрдамга қарамай шифохонада вафот этган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August