Чўкиб кетган қирғиз ҳарбийсининг жасади Ўзбекистондан топилди

Жамият

image

Чўкиб кетган қирғиз чегарачининг жасади Ўзбекистон ҳудудида топилди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон нашри хабар бермоқда. 

Гап шундаки, жорий йилнинг 19 июль куни ҳарбий хизматчи Чотқолдаги Оқ-булоқ дарёсига тушиб кетган. Қидирув ишлари 10 кундан ортиқ давом этган. 

Қирғизистон чегара хизмати ўзбекистонлик ҳамкасбларидан ёрдам сўради. Чунки бу дарё Ўзбекистон томонга боради. Шу билан бирга қидирув ишлари Қирғизистон ҳудудида ҳам олиб борилган. 

Қучли сув оқими чегарачининг жасадини 11 км масофага олиб кетган. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ғаввос-қутқарувчилари жасадни топган. 

Бугун, 30 июль куни қирғиз чегарачининг жасади Ватанига олиб кетилган. 

Эслатиб ўтамиз, бугун, 30 июль куни жорий йилнинг 24 июль куни Чорвоқ сув омборида чўккан икки йигитдан бири – 1995 йилда туғилган Дилшод Рихсибоевнинг ҳам жасади топилди


Мақола муаллифи

Теглар

ФВВ

Баҳолаганлар

95

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг