ЕЧЛ 2019/20 мавсумининг энг тезкор футболчиси аниқланди

Спорт 3110
image

Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) 2019/20 йилги Чемпионлар Лигасидаги энг тезкор футболчини аниқлади. Бу ҳақда журналист Мигель Дилейни Twitter’даги ўз саҳифасида маълум қилди.

Рейтингнинг биринчи қаторини 33,98 км / соат тезлик билан “ПСЖ” футболчиси Килиан Мбаппе эгаллади. Иккинчи ўринда Германиянинг “РБ Лейпциг” жамоаси вакили Лукас Клостерманн (33,82 км / соат) бормоқда. Италиянинг “Аталанта”нинг учинчи кучли футболчиси Ханс Хатебур (33,71 км / соат) кучли учликни ёпиб берди.

Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар Лигаси ғолиби Германиянинг “Бавария” клуби ҳисобланади.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 108
Рейтинг: 3
t
×