Чироқчидаги 32 та маҳалла янги туманга ўтказилади

Жамият 3841
image

Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани ҳудудидаги 32 та маҳалла фуқаролар йиғини Президент ташаббуси билан ташкил этилаётган Кўкдала тумани таркибига ўтказилади. Бу ҳақда Халқ депутатлари Чироқчи тумани Кенгашининг тегишли қарорида келтирилган. 

Қарорга кўра, Чироқчи туманидаги “Айритом”, “Бахт”, “Бегламиш”, “Кўкдала”, “Қанотли”, “Наймансарой”, “Олтин бошоқ”, “Олтин дала”, “Пахталисой”, “Сойбўйи”, “Талоқтепа”, “Тошли”, “Умакай”, “Ўтамайли”, “Хардури”, “Хўжаобод”, “Хушали”, “Чорвадор”, “Шўрбозор”, “Шўрқудуқ”, “Эски анхор”, “Торжилға”, “Гулистон”, “Аннаруз”, “Зум”, “Ғаллакор”, “Қумдарё”, “Сувлиқ”, “Тўқмор”, “Уймовут”, “Чиял” ва “Чувуллоқ” маҳалла фуқаролар йиғинлари янги ташкил этилаётган Кўкдала тумани таркибига ўтказилади. 

Маълумот ўрнида, Президент Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 11 октябрь куни Қашқадарёга қилган ташрифи чоғида Чироқчи туманини иккига бўлишни ва янги туманни Кўкдала деб номлашни таклиф қилганди.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 93
Рейтинг: 3.1
t
×