Чирчиқ дарёси устидан ўтувчи янги кўприк хавф остидами?

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятида Чирчиқ дарёси устида қурилаётган янги кўприк хавф остида экани ҳақида хабарлар тарқалди. Қурилиш вазирлиги мазкур хабарларга муносабат билдирди.

“Маълумки, айни кунларда Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Қибрай туманларидан ўтувчи автомобиль йўли қурилишида янги йўл ўтказгич ва автойўл кўприклари қурилиш ишларининг биринчи босиқичи сифатида Чирчиқ дарёси устидан ўтувчи кўприк бунёд этилмоқда. 

Президентимизнинг 2018 йил 29 мартдаги 3632-сон қарори асосида амалга оширилаётган ушбу объект қурилиш ишларига буюртмачи ташкилот “Кўприкқурилиштаъмирлаш дирекцияси” УК, бош лойиҳа ташкилоти: “Кўприкқурилишлойиҳа” УК ва бош пудратчи ташкилот: 13-Кўприкқурилиш отряди” УКдир. 

Қурилиш объекти 2019 йил январь ойида Тошкент вилоят қурилиш назорат инспекциясида рўйхатдан ўтказилган ва объектдаги қурилиш-монтаж ишлари устидан ўрнатилган тартибда назорат олиб борилмоқда. 

Ҳозирги кунда объектда қурилиш-монтаж ишлари лойиҳа ҳужжатлари талаблари асосида 98 фоизга бажарилган. Чирчиқ дарёси қирғоқларини тўрт томондан монолит темир-бетондан мустаҳакамлаш ишлари лойиҳа ҳужжатлари талаблари асосида 100 фоизга тугалланган.

Кўприк учун ажратилган минтақада хеч қандай ноқонуний қурилиш ишлари олиб борилмаяпти.

Кўприк бош томонида ўрнатилган свай (буронабивные) қозиқлари қазиб ўрнатилган чуқурлиги 23м бўлиб, геологик ҳулосаларга асосан ушбу жойда қум-шағал аралашмаси чуқурлиги 30-35мни ташкил этади.

Тош майдалагичга тегишли бўлган шағал қазиб олиш ишлари кўприкдан анча узоқда олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, ижтимоий тармоқларда ёзилганидек, кўприк бош томонида кўприк ўқининг чап томонида ноқонуний шахслар томонидан шағал қазиб олиш ишлари олиб борилаётгани юзасидан эса ушбу фаолият тури бўйича лицензия мавжудлиги ва бажарилаётган ишларни назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Геология қўмитаси, Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва “Саноатконтехназорат” давлат инспекцияси ваколати дооирасидаги ишлар ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Чирчиқ Кўприк

Баҳолаганлар

141

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг