Чирчиқда ижара хонадонини нарколаборатория қилганлар ушланди (видео)
Local
−
15:49 608 2 minutes
Чирчиқ шаҳрида ижарага олинган хонадонда гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланган 4 нафар шахс ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят ИИББ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида 2000 ва 2002 йилларда туғилган шахслар қўлга олинган. Улар кўп қаватли уйлардан биридаги хонадонни ижарага олиб, Telegram мессенжеридаги хорижлик кураторлар томонидан контрабанда йўли билан етказиб берилган “гашиш мойи” ва ярим тайёр маҳсулотларни қайта ишлаб, “гашиш” гиёҳвандлик воситасини тайёрлаб келган.
Хонадон кўздан кечирилганда тахминий оғирлиги 400 грамм бўлган “гашиш”, 5 килограмм ярим тайёр маҳсулот, гиёҳвандлик воситаларини қуритиш учун мўлжалланган электр печ, миксер, қўлқоплар, ҳимоя воситалари, тарози ҳамда елим идишлар аниқланган.
Терговга қадар текширув давомида ушланган шахсларнинг 1 нафари аввал Россияга, 2 нафари эса Вьетнам ва Таиландга бориб, лаборатория шароитида гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш билан шуғуллангани ҳам аниқланган.
Билдирилишича, ҳозирда уларга нисбатан Жиноят кодексининг 276-1-моддаси (ғайриқонуний нарколаборатория ташкил этиш) 3-қисми “а” ва “б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида 17 ёшли мактаб ўқувчиси Россиядан юборилган 852,2 грамм гашишни қабул қилиб олаётган вақтда қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди.

Live
All