Чирчиқда ИИБ ходимини урган фуқарога жиноят иши очилди
Жамият
−
02 Ноябрь 2020
5434Жорий йилнинг 30 октябрь куни карантин қоидаларини бузиб, ИИБ ходимининг хизмат вазифасини бажаришга тўсқинлик қилган фуқарога нисбатан жиноят иши очилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот котиби маълум қилди.
Соат 23:00 да Чирчиқ шаҳри, Алишер Навоий кўчасида Миллий гвардия ҳамда ИИБ ходимлари тунги хизмат вақтида маст ҳолатда, карантин қоидаларини бузиб тиббий ниқобсиз турган фуқаро Н.С.га дуч келган.
Ходимлар қонунбузар фуқарога карантин талабларини эслатиб танбеҳ беришганида Н.С. фаол қаршилик кўрсатган ҳолда ўнг тирсаги билан ИИБ ходими С.А.нинг юз қисмига бир марта уриб тан жароҳати етказиб, хизмат вазифасини бажаришга тўсқинлик қилган.
31 октябрь куни шаҳар прокуратураси томонидан фуқаро Н.С.га нисбатан ЖКнинг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
LiveБарчаси