Чинозда фуқаро салкам 9 кг гиёҳванд моддаси билан қўлга тушди

Local

image

Жорий йилнинг 12 апрель куни Тошкент вилоятининг Чиноз туманида яшовчи фуқаро гиёҳвандлик моддаси билан қўлга тушди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар тарқатди.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида туманнинг Ғайрат маҳалласи Тинчлик кўчасида яшовчи Б.Н. Амир Темур МФЙ Тиллатопган кўчасида 8 кг 890,3 гр “марихуана” гиёҳванд моддасини олиб кетаётган вақтида қўлга олинди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Author

Tags

Rate Count

20

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends