Чиноз ҳокимининг биринчи “зам”и $40 минг пора билан ушланди
3-саҳифа
−
10 Февраль 2022
12192Тошкент вилояти Чиноз тумани ҳокими биринчи ўринбосари 40 минг доллар пора билан ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсиддинов QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
Қайд этилишича, Чиноз тумани ҳокимининг иқтисодий масалалар бўйича биринчи ўринбосари Оққўрғон туманида жойлашган фермер хўжалигига тегишли бўлган суғориладиган 35 гектар ер майдонини сотиш ва ҳужжатларни туман ҳокимлигида ишловчи танишлари орқали расмийлаштириб бериш эвазига келишилган 90 минг АҚШ долларидан 40 минг долларини олган вақтида ушланган.
Ҳаёт Шамсиддиновга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 229-6-моддаси (Суғориладиган ер участкасига ёки унинг бир қисмига бўлган ҳуқуқни сотиш ёхуд қонунга хилоф равишда бошқача тарзда ўзга шахсга бериш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Гумонланувчи процессуал тартибида ушланган.
Аввалроқ, Қашқадарё вилоятининг Миришкор тумани ҳокимининг маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича ўринбосари У.Яхшиев 50 минг АҚШ доллари билан қўлга тушган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь