“Чингизхон” ролини ўйнаган актёр коронавирусга қарши курашмоқда

Маданият-санъат

image

Хитой томонидан суратга олинган “Чингизхон” телесериалида Темучин ролини гавдалантирган актёр айни дамда Уханда шифокор бўлиб ишлаётгани маълум бўлди.

Актёр Кээрциньби Шаогэ  ёш болалигида Темучин ролини ижро этган. У тиббиёт университетини тугатганидан сўнг, Ички Мўғулистон марказий юқумли касалликлар шифохонасида шифокор бўлиб ишлай бошлади.

Коронавирус пайдо бўлганидан сўнг, Уханда ишлашга юборилган.

Маълумот ўрнида, “Чингизхон” — 30-қисмли Хитой сериали ҳисобланади. У Хитой Марказий телевидениесида 2004 йилда намойиш этилган.

Сўнгги маълумотларга кўра, жаҳонда коронавирусга чалинганлар сони 92 138 нафарга етди. Ушбу касалликдан 3136 киши вафот этди. 48 313 бемор шифо топган.

Коронавирус энг кўп тарқалган давлатлар: Хитой (80151 бемор – 2945 нафар вафот этган), Жанубий Корея (5186 – 34), Эрон (2336 – 77), Италия (2036 – 52), Эрон (2336 – 77), Италия (2036 – 52), Япония (274 – 6), Франция (191 – 6), Германия (165 – 0), Испания (120 – 0), Сингапур (108 – 0), АҚШ (103 – 6), Гонконг (100 – 2).


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус Чингизхон

Баҳолаганлар

194

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг