Чимён тоғ зонасида кўчки хавфи эълон қилинди

Жамият

image

Аввалроқ,  А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довони қисмида вақти-вақти билан қор ёғиши, туман тушиши, шамол тезлиги секундига 5-10 метргача  кучайиши кутилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун, 19 декабрь куни Гидрометеорология хизмати огоҳлантириш билан чиқди. 

Маълум қилинишича, 2019 йил 19 декабрь маҳаллий вақт билан соат 08:00 дан 20 декабрь соат 08:00 гача Чимён тоғ зонасида кўчки хавфи эълон қилинган.

2019 йил 21-22 декабрда А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг Қамчиқ довони қисмида қор, вақти-вақти билан кучли қор ёғиши, туман тушиб, кўринувчанлик 50 м гача пасайиши, шамол тезлиги секундига 18-23 м гача  кучайиши,  йўлда қор уюмлари, яхвонлик  ҳосил бўлиши кутилмоқда.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Чимён тоғ зонаси кўчки хавфи

Баҳолаганлар

19

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар