ФВВ ҳайдовчиларни огоҳлантиряпти

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги “Қамчиқ” довонида ҳаракатланувчи автомобиллар ҳайдовчиларига мурожаат билан чиқди. 

Унда қайд этилишича, Гидрометеорология хизмати томонидан берилган маълумотларга кўра,  бугун, 6 декабрь куни А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довони қисмида вақти-вақти билан қор ёғиши, туман тушиши, шамол тезлиги секундига 5-10 метргача  кучайиши кутилмоқда. 

Шу муносабат билан, йўл транспорт ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, довон ҳудудида ҳаракатланишдан олдин хавфсизлик қоидаларига эътибор қаратишингизни сўраймиз.


Мақола муаллифи

Теглар

Қамчиқ

Баҳолаганлар

73

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг