Чилонзорга прокурор ва ИИБ бошлиғи тайинланди
Жамият
−
22 Август 2022
12148Бугун, 22 август куни Жаҳонгир Мурадов Чилонзор тумани прокурори этиб тайинланди.
Тайинловга қадар, у Бекобод шаҳар прокурори лавозимида ишлаган.
Чилонзор тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи этиб Алишер Муродуллаев тайинланди.
У мазкур тайинловга қадар, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида фаолият юриган.
Аввалроқ, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан ишлаб келаётган Саидқаҳҳор Муҳаммадкарим ўғли Холхўжаев Чилонзор тумани ҳокими бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Эслатиб ўтамиз, Чилонзорнинг собиқ прокурори Иззат Бозоров ҳудуддаги дарахткушликдан кейин Президент топшириғига асосан ишдан олинганди.
LiveБарчаси