Чилонзордаги “дом”да юз берган портлаш бўйича жиноят иши очилди
3-саҳифа
−
04 Октябрь 2021
7937Тошкентнинг Чилонзор туманидаги кўп қаватли уйда содир бўлган портлаш бўйича жиноят иши очилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси маълум қилди.
Ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми “б” банди (“Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш”) бўйича жиноят иши қўзғатилди. Текширув олиб борилаётгани айтилган.
3 октябрь куни соат 22:10 ларда Чилонзор тумани, 7-мавзе, 59-уйнинг 2-кириш йўлаги, 2-қавати, 36-хонадон ошхонасида ўрнатилган газ қурилмаларидан маиший газни сизиб чиқиб тўпланиши ва газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши оқибатида портлаш содир бўлган.
Тошкент шаҳар ФВВ Ёнғин хавфсизлиги бошқармасининг фавқулодда хизмати Чилонзор тумани “Боғизор” МФЙда жойлашган 59-сон кўп қаватли уйга етиб келишган.
“Ҳудудгазтаъминот” АЖ ҳам газ портлашига муносабат билдириб, бу уй қурилиши ҳали якунланмагани ва фойдаланишга топширилмаганини маълум қилган.
“Уй қурилиши ҳали тугалланмаганлиги ва янги бино фойдаланишга топширилмаганлиги сабабли, газ таъминоти ташкилотлари томонидан газни улашга рухсат берилмаган. Дастлабки маълумотларга кўра, хонадон эгаси уйни газлаштириш бўйича пайвандлаш ишларини олиб бориш учун пайвандчини жалб қилган ва газ таъминоти тизимига ўзбошимчалик билан уланган”, дейилади компания маълумотида.
Аввалроқ, Чилонзор туманидаги кўп қаватли уйлардан бирининг 7-қаватида газ портлагани ҳақида хабар бергандик. Ҳодисада ҳеч ким жабрланмаган. Воқеа юз берган куни шикастланган уйларда яшаган 17 киши вақтинчалик меҳмонхонага жойлаштирилган.
LiveБарчаси