Чилонзордаги “дом”лардан бирида газ портлади

Crime

image

Кеча, 3 октябр куни соат 22:13 да пойтахтнинг Чилонзор туманининг еттинчи кварталида жойлашган 59-уйда, бирламчи маълумотга кўра, газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши  содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Воқеа етти қаватли уйнинг  36-квартирасида содир бўлган. Фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этиш учун ФВВнинг 5 та ёнғин-қутқарув экипажи дарҳол воқеа жойига етиб борган. 

Мавжуд маълумотларга кўра, айни вақтда, уй аҳолиси жабрланмаган. Қурбонлар йўқ. Вазият оқибатида бир нечта квартираларга қисман зарар етди, дераза ва эшиклар шикастланган. 

Айни вақтда  ҳамкорликдаги хизматларнинг мутахассислари ушбу фавқулодда вазиятнинг сабабларини ўрганмоқдалар. 17 нафар уйи шикастланган фуқаролар вақтинчалик меҳмонхонага жойлаштирилди.


Tags

Rate Count

317

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends