Чилонзор туманига янги ҳоким тайинланди
Жамият
−
16 Июнь 2021
9224Бугун, 16 июнь куни Халқ депутатлари Чилонзор тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда ташкилий масала кўриб чиқилди.
Сессияда сўзга чиққан Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Чилонзор туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, туманда олиб борилаётган ишлар кўламига тўхталиб ўтди ва янги ҳоким номзодини депутатларга тавсия этди.
Сессияда Ички ишлар тизимида узоқ йиллар меҳнат қилган ва 2019 йилдан ҳозирги вақтгача Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Мавлянов Шавкат Тоҳирович Чилонзор тумани ҳокими этиб тасдиқланди.
Шавкат Мавлянов 1978 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 1999 йилда Ички ишлар вазирлиги академияси, 2012 йилда Ички ишлар вазирлиги академияси олий академик курсини тамомлаган.