Чиқиндидан қарздорлар тўғридан тўғри электрдан узилмайди – вазирлик
Local
−
12 November 2025 5570 1 minute
Ижтимоий тармоқларда чиқиндидан қарзи борлар электрдан узилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Қарздор фуқаролар огоҳлантириш олганидан сўнг, қарздорликни бартараф қилмаган тақдирда, электр энергияси учун тўлов қилолмайди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Вазирликка кўра, чиқиндидан қарзи бор истеъмолчи тўғридан тўғри электр таъминотидан узилмайди. Аксинча, чиқиндидан қарздор истеъмолчилар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг 2100 қисқа рақамидан SMS хабарнома орқали огоҳлантирилгандан кейин 5 кун ичида қарздорлик бартараф этилмаса, ушбу абонентнинг электр энергияси учун тўлов қилиш имкониятига вақтинча чеклов ўрнатилади.
Қайд этилишича, истеъмолчи томонидан чиқиндидан қарздорлик бартараф этилиши биланоқ вақтинчалик чеклов дарҳол ечилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда чиқинди хизматидан қарздор 6 минг абонентнинг электрга тўлов қилиши учун вақтинча чеклов ўрнатилганди. Мазкур тартиб жорий йилнинг декабрь ойидан бошлаб республиканинг қолган ҳудудларида ҳам жорий этилади.
Live
AllTibbiy xizmatlar hajmi 3 karra oshdi
28 August
Maktablarda qamrov 78 foizga oshirildi
28 August