Чиқинди уюмидан чиққан ёнғин сабаб 80 га яқин хонадон “свет”сиз қолди (видео)
Жамият
−
15 Август
5000Бугун, 15 август куни Тошкент шаҳар Олмазор тумани Сағбон кўчасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ маълум қилди.
Қайд этилишича, бугун Сағбон кўчасида жойлашган 278-сонли қуввати 630 кВа бўлган трансформатор будкаси атрофида аҳоли томонидан тўпланган чиқинди уюмида ёнғин келиб чиққан.
Оқибатда трансформатордан чиқувчи кабель тармоғида ҳам ёнғин келиб чиққан ва 80 га яқин хонадон электр қувватисиз қолган. Айни пайтда келиб чиққан ёнғин тўлиқ бартараф этилган.
“Ҳозирда электр энергиясидан узилган хонадонларни захира тармоқлари орқали қайта электр энергиясига улаш чоралари кўрилмоқда. Келиб чиққан ёнғин трансформаторга зарар етказмаган”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси