Чет элда ишлаётган ўзбекистонликлар қанчалиги очиқланди

Жамият

image

Ўзбекистондан турли мамлакатларга кетган меҳнат муҳожирлари сони 2 миллиондан ортиқни ташкил қилади. Уларнинг 1,5 миллиони эса Россияда. Бу ҳақда кеча, 13 декабрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди. 

“Бизда меҳнат миграциясида иштирок этаётган фуқаролар тўғрисида маълумотлар мавжуд. Меҳнат мигрантлари тўғрисидаги маълумотлар фақатгина учта манбага асосан шаклланади. Булар: сўровномалар ўтказиш, маъмурий манбалар – чегара ҳудудларидан чиқиши ёки кириши, илмий таҳлиллар ва аҳолини рўйхатга олиш”, дейди Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошқарма бошлиғи Азим Аҳматов. 

Масъулларнинг қайд этишича, хорижда меҳнат миграцияси билан шуғулланаётган фуқаролар сони билан боғлиқ маълумотларни тезкор, хусусан ҳар куни янгилаш имконияти чегараланган. 

Қайд этилишича, 2022 йилнинг биринчи чораги якунларига кўра, барча манбалар бўйича қилинган таҳлиллар шуни кўрсатяптики, хорижда меҳнат қилаётган ўзбекистонликлар 2 миллион 346 минг нафарни ташкил этмоқда. Бу рақам ҳисоб-китоб қилингандан кейин ҳам қарийб 400 мингга яқин ўзбекистонлик мамлакатга қайтиб келган. 

Қайд этилишича, Россияга 1,5 миллион ўзбекистонлик расман иш жойига эга. Шунингдек, 200 минг фуқаро норасмий меҳнат билан шуғулланади. Жанубий Кореяда эса бу кўрсаткич мос равишда 64 мингга 13 мингни ташкил этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

625

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг