Chery ҳар йилги глобал дилерлик конференциясини ўтказиш тараддудида

Бизнес

1

Хабар қилинишича, Chery Глобал дилерлик конференциясини 2023 йилнинг апрель ойида ўтеазмоқчи. Бу ўз ўрнида, Chery ва унинг глобал ҳамкорлари ўртасидаги уч йил давомидаги шахсий мулоқотнинг биринчиси бўлади. Конференция, Chery’нинг интернационаллашиш стратегиясини кучайтириш, глобал бозор эҳтиёжларини аниқлаш ва Chery’нинг глобал ҳамкорлари билан келажакдаги ривожланиш режаларини муҳокама қилиш учун мўлжалланган. Бу шуни англатадики, Chery  ўзининг глобал бозор стратегиясини яна бир бор жадаллаштиради.

Ўтган 2022 йил хавфларга ҳам, имкониятларга ҳам бой бўлди. Жаҳон автомобиль бозорида чипларнинг етишмаслиги ва логистик чекловлари каби кўплаб омиллар фонида сотувлар йиллик ҳисобда 1 фоизга пасайиши кузатилмоқда. Шунга қарамай, Chery  фурсатдан фойдаланиб, тенденцияга зид равишда ўсишга эришди. Унинг глобал маҳсулот ишлаб чиқариши ва сотувлари илк бор миллион донадан ортишига эришилди. Аниқроғи, у чет эл бозорида 450 000 дона маҳсулотини сотиб, ўзининг энг юқори рекордини янгилади ва тенденцияга зид равишда йиллик ўсиши 68 фоизга тенг бўлган ўсишга эриша олди, бу эса Chery  20 йил давомида енгил автомобиллар экспорти бўйича Хитой брендлари орасида пешқадамликни эгаллаб келаётганидан далолат беради.

Жаҳон бозорига чиққан илк Хитой автомобиль брендларидан бири сифатида Chery глобал рақобатбардошликка эга ва хорижда кенг кўламли таъсирга эга бўлган жаҳон даражасидаги корхонани яратишга интилмоқда. Тахминларга кўра, Европа, Жанубий Америка, Яқин Шарқ Марказий Осиё (шу жумладан, Ўзбекистон) минтақаларидан бўлган мингга яқин Chery'нинг дилерлари, Шанхайда бўлиб ўтадиган конференцияда иштирок этиб, Chery’нинг янги энергетик маҳсулотлари ва гибрид платформасини юқори баҳолашлари кутилмоқда.

Chery 20 йилдан ортиқ тўпланган технологиялари орқали энергетик инқилобни тезлаштиришга ва технологик инновациялар орқали саноатни доимий равишда модернизация қилишга рағбатлантиришга интилмоқда. Шу нуқтаи назардан Chery  учун 2023 йилги глобал дилерлик конференцияси глобал ҳамкорлар билан келажакдаги ривожланиш режаларини муҳокама қилишда ҳамда янги ёндашувни амалга оширишда ўз глобаллашув стратегиясини яна бир бор жадаллаштиришда муҳим аҳамиятга эга бўлган тадбирга айланади.

Chery Uzbekistan расмий саҳифалари:

Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг www.cheryauto.uz

Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг

Telegram каналимизга аъзо бўлинг

Facebook’да дўстларингиз билан бўлишинг

YouTube'да бизни кузатиб боринг

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Chery

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг