Челябинскда мактаб ўқувчиси болалар ва ўқитувчиларга болға билан ҳужум қилди
Олам
−
16 Сентябрь
2251Россиянинг Челябинск вилоятидаги мактаблардан бирида ўсмир бошқа ўқувчилар ва ўқитувчиларга болға билан ҳужум қилди. Жабрланганлар бор, улар шифохоналарга етказилган. Бу ҳақда бугун, 16 сентябрь куни Челябинск вилояти губернатори Алексей Текслер маълум қилди.
Унга кўра, воқеа жойида ҳуқуқ-тартибот идоралари, Челябинск мэри Наталья Котова ва болалар ҳуқуқлари бўйича вакил Евгения Майорова ишламоқда. Текслернинг Telegram-каналида айтилишича, тергов бошланган ва барча таълим муассасаларида ҳам текширувлар ўтказилмоқда.
Челябинск Омбудсманı Евгения Майорованинг айтишича, дастлабки маълумотларга кўра, мактабга ҳужум пайтида тўрт нафар бола жароҳатланган.
Ўз навбатида, "Челябинск Фавқулодда Ахборот Агентлиги" нашри 13 ёшли бола ўқувчилардан бирини болға билан бир неча марта урганини ёзади, у ҳозир оғир аҳволда.
"74.ru" нашрининг ёзишича, ҳужумчи ёнида болғадан ташқари, пичоқ ва пневматик тўппонча ҳам бўлган. Челябинск мэрияси шикастланган мактабдаги болалар ва ота-оналарга психологик ёрдам кўрсатилишини маълум қилди.
LiveБарчаси