“Челси” юлдузи бошқа клубга кўчиб ўтиши мумкин

Спорт

image

“Челси” ярим ҳимоячиси Н'Голо Канте ёзги трансфер ойнасида Лондон клубини тарк этиши мумкин. Унга бир қанча жамоалар қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “L'Equipe” нашри хабар берди.

Манбага кўра, “Челси”ва Канте бир неча ой давомида шартномани узайтириш имкониятини муҳокама қилишган, бироқ ҳалигача муросага келинмаган. 31 ёшли француз "аристократлар" лагерида ҳамма нарсадан мамнун. Аммо янги шартнома борасидаги ноаниқлик ва бошқа клубларнинг жиддий қизиқишини инобатга олган ҳолда Канте “Челси”дан кетишга қарор қилиши мумкин.

31 ёшли франциялик ярим ҳимоячининг Лондон клуби билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзида якунига этади. “Тransfermarkt” портали Н'Голо Кантенинг бозор қийматини 50 миллион еврога баҳолаган.

Малумот ўрнида, франциялик ярим ҳимоячи жорий мавсум “Челси” сафида барча мусобақалар доирасида 42 та ўйинда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 2 та гол ва 5 та голли узатма бор.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Челси

Баҳолаганлар

21

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг