“Челси” ва МЮ муросага кела олмади
Спорт
−
24 Июнь 2023
2520“Челси” “Манчестер Юнайтед”нинг ярим ҳимоячи Мейсон Маунт трансфери бўйича учинчи таклифини ҳам рад этди. Бу ҳақда футбол журналисти Фабрицио Романо ўз Twitter саҳифасида маълум қилди.
“Қизил иблислар”га “Челси” сўраётган сумма маъқул келмаган, чунки “кўклар” Маунт учун олдиндан 67 миллион евро ва яна 8 миллион евро бонус олишни истамоқда.
“Манчестер Юнайтед” трансфер бўйича таклифи бонусларни ҳисобга олган ҳолда тахминан 60 миллион еврони ташкил қилган.
“Челси” вакиллари МЮ раҳбариятини масалани аниқроқ йўл билан ҳал қилиш учун шахсан учрашишга таклиф қилган. Шу билан бирга, "Манчестер Юнайтед" учинчи таклифи рад этилса, Маунт бўйича музокаралардан воз кечишни режалаштирган. “Қизил иблислар” бош мураббийи Эрик тен Хаг эса инглиз футболчисини ўз жамоасида кўришни истаётганди.
LiveБарчаси
Асад ҳокимияти ағдарилди.
08 Декабрь