“Челси” ва “Барселона” голланд ҳимоячиси учун курашга кирди
Спорт
−
14 Февраль 2022
9113"Ювентус" ҳимоячиси Маттейс де Лигт ёзги трансфер ойнасида клубини ўзгартириши мумкин. 22 ёшли нидерландиялик футболчига Лондоннинг "Челси"си ва Каталониянинг "Барселона" клублари даъвогарлик қилмоқда. Бу ҳақда "Calciomercato" нашри хабар берди.
Манбага кўра, агар Де Лигт шартномани узайтиришга рози бўлмаса, "Ювентус" уни сотиш имкониятларини кўриб чиқади. Маттейс ва "кекса синьора" ўртасидаги амалдаги келишув 2024 йилгача мўлжалланган.
"Барселона" Де Лигт учун 75 миллион евро таклиф қилмоқчи. "Аристократлар" бош мураббийи Томас Тухел ўз жамоасининг ҳимоявий муаммоларини бартараф этишга интилаётгани сабабли, "Челси" футболчи учун "Ювентус"га "Барселона"дан кўра кўпроқ сумма таклиф қилиши мумкин.
Маълуот учун, Де Лигт "Ювентус"га 2019 йилнинг ёзида "Аякс"дан 85,5 миллион евро эвазига кўчиб ўтган эди. Ҳозирда эса "Transfermarkt" портали Де Лигтни 65 миллион еврога баҳоламоқда. Жорий мавсум нидерландиялик ҳимоячи Италия чемпионатининг 20 та ўйинида майдонга тушиб, 1 та гол уришга муваффақ бўлди.
Шахбоз Қаҳҳоров
LiveБарчаси