“Челси” “Севилья” ва “Вест Хэм”дан футболчи сотиб олиши мумкин
Спорт
−
16 Февраль 2022
2344“Челси”нинг ҳозирги кундаги таркиби дунёнинг ҳар қандай жамоасига қарши туриши мумкин. Бироқ “аристократлар” асосий рақиблари “Ливерпуль” ва “Манчестер Сити” билан рақобатни давом эттириш учун ҳар доим таркибни кучайтириб туриши керак.
“Челси”нинг раҳбари, россиялик миллиардер Роман Абрамович ҳам буни яхши англайди. Шу сабаб, ёзги трансфер ойнасида жамоасини янада кучайтирмоқчи. Роман Абрамович Томас Тухелга “Севилья” ҳимоячиси Жюль Кунде ва “Вест Хэм” яримҳимоячиси Деклан Райсни сотиб олиш учун пул беради. Айтиш жоиз-ки, икки футболчига ҳам харидор клублар сони жуда кўп. Уларни сотиб олиш осон бўлмаслиги аниқ.
Маълумот ўрнида, Жюль Кунде “Севилья” сафида Ла Лига доирасида 19 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатма амалга оширган. “Transfermarkt” портали уни 60 миллион еврога баҳолаган.
Деклан Райс “Вест Хэм” таркибида АПЛда 24 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол ва 4 та голли узатма муаллифига айланган. Унга 75 миллионлик нарх белгиланган, лекин харидорлар бундан кўп тўлашга тайёр экани айтилмоқда.
Олдинроқ, “Челси”нинг “Лестер” ҳимоячисига қизиқаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Маъруф Абдумаликов
LiveБарчаси