“Челси” “Лестер” ҳимоячисини сотиб олмоқчи

Спорт

image

“Челси” асосий ҳимоячилари бўлган, Антонио Рюдигер, Сезар Аспиликуэта ва Андрес Кристенсен билан янги шартнома бўйича келишувга эришолмаяпти.

Агар, учта ҳимоячидан бирининг “Челси”дан кетиш хавфи пайдо бўлса, клуб “Лестер” ҳимоячиси Чаглар Суюнжуга эътиборини қаратади. Туркиялик футболчига анча пайтдан буён катта клублардан таклифлар тушиб турибди. Кўрамиз, бу сафар унинг “тулкилар” сафидан кетиши амалга ошармикан.

Маълумот учун, Чаглар Суюнжу “Лестер” сафида жорий мавсум АПЛда  22 учрашувда майдонга тушиб, 1 гол уришга муваффақ бўлган. 25 ёшли футболчи “Transfermarkt”портал томонидан 45 миллион еврога баҳоланган.

 

Маъруф Абдумаликов

 


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

14

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг