“Челси”нинг юлдуз футболчиси Саудия клубига ўтди
Спорт
−
29 Июнь 2023
3963“Челси” футбол клуби дарвозабони Эдуар Менди Саудия Арабистонининг “Ал-Аҳли” жамоасига ўтди. Бу ҳақда клуб Ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, Саудия клуби 31 ёшли посбон учун “Челси”га 20 миллион евро тўлаган.
Шартнома 2026 йилгача мўлжалланган. Сенегаллик дарвозабон янги жамоасида йилига 11 миллион евро маош олади. Шунингдек, бонуслар ҳам борлиги айтилмоқда.
Маълумот учун, Эдуар Менди икки йил аввал “Челси”нинг Чемпионлар лигасида ғолиб бўлишига ўз ҳиссасини қўшган.
LiveБарчаси