“Челси” Фелишга ўринбосар топди

Спорт

image

Лондоннинг “Челси” клуби Португалиянинг “Бенфика” клубидан 18 ёшли ҳужумчи Диего Морейрани ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда “Record” хабар берди.

Манбага кўра, ёш футболчининг амалдаги клуби билан шартномаси шу йил ўз ниҳоясига етади ва у ёзда Лондон жамоасига эркин агент сифатида қўшилиши мумкин.

“Челси” Морейрани португалиялик ҳужумчи Жоау Фелишга ўринбосар сифатида кўрмоқда. 

Морейра Лиссабон клубининг турли ёш тоифадаги жамоаларида тўп сурган. Ҳозирда у “Бенфика” U-19 жамоасида тўп тепмоқда. Футболчи жорий мавсум Португалия 2-лигасининг 19 та ўйинида майдонга тушиб, 2 та гол урди ва худди шунча голли узатмани амалга оширди.

“Transfermarkt” портали футболчи қийматини 2 миллион еврога баҳоламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Челси Диего Морейра

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг