“Челси” “Барселона” футболчисини сотиб олмоқчи

Спорт 1420
image

Лондоннинг “Челси” клуби “Барселона” ярим ҳимоячиси Френки де Йонгни сотиб олмоқчи. Бу ҳақда “El Nacional”

Маълум қилинишича, “аристократлар” 24 ёшли голландиялик футболчининг трансфери учун 40 миллион евро таклиф қилмоқда. Испания гранди бу таклифни рад этиши кутилмоқда, чунки клуб ушбу трансфердан 60 миллион евро ишлаб олмоқчи. 

“Челси”дан ташқари “Бавария”, “Манчестер Сити”  ва “Манчестер Юнайтед” ҳам Де Йонг тарнсфери борасида ҳаракатларни бошлаган.

Эслатиб ўтамиз, 24 ёшли футболчи 2019 йилнинг ёзида “Аякс”дан 86 миллион евро эвазига “Барселона”га кўчиб ўтган эди. Нидерландиялик ярим ҳимоячи жорий мавсум барча турнирларда 24та ўйинда майдонга тушган ва битта гол уриб, 2 та голли узатмани амалга оширган. Де Йонгнинг “кўк-анорранглилар” билан амалдаги шартномаси 2026 йилда ўз якунига етади. “Transfermarkt” портали футболчининг трансфер нархини 70 миллион еврога баҳолаган.
 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 13
Рейтинг: 3.2
t
×