“Челси” Азарни “Реал”га сотишни истамаяпти

Спорт

image

Ёзги трансферлар ойнаси очилиши билан лондонликлар Азарнинг нархини ошириб юборди.

Маълум бўлишича, Лондон клуби “Реал”га футболчининг нархи энди аввалгидек 86 млн фунт эмас, балки 112 млн фунтга кўтарилганини маълум қилган. “Челси” футболчини қўйиб юбормаслик мақсадида шу ишга қўл урди. Азарнинг ўзи эса Европа Лигаси финалидан сўнг Мадридга йўл олишни кўзлаб турибди.

Эслатиб ўтамиз, “Челси” ва белгиялик форвард ўртасида тузилган шартнома яна бир йил ўз кучида бўлади. Олдинроқ футболчи жамоа билан шартномасини узайтирмаслигини маълум қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Челси Футбол Эдин Азар

Баҳолаганлар

26

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made