Чекка туманларда электр нархи 30-40 фоизга туширилиши таклиф қилинди

Жамият

image

Чекка туманларда газ йўқлиги сабабли электр енергия тарифини 30-40 фоизга камайтириш таклиф қилинди. “Mening fikrim” жамоавий мурожаатлар порталида шу мазмундаги петиция эълон қилинди.

Мурожаатда туманларда ва қишлоқларда аҳоли хонадонларида табиий газ йўқлиги сабабли электр энергия тарифини қиш мавсумида 30-40 фоизга қисқартириш таклифи берилган. 

“Бир хонадонда камида 2 та оила яшайди, бу дегани 2 уйни қишда иситишни англатади. Агарда битта хонадонга битта электр иситгич бўлса, у ойида камида 1400 кв ишлайди масалан, бу дегани битта электр печка учун 400 минг сўмдан зиёд тўлов тўлашни талаб этади, бундай ҳолат жуда ҳам кўп учрайди. Тумандаги оилалар даромадига олиб қараганда, бу жуда қимматга тушмоқда”, дейилади мурожаатда.

Таъкидланишича, қиш мавсумида туманлар ва қишлоқларда электр энергияси тарифи 30-40 фоизга камайтирилса, аҳоли уйларини иситиш билан боғлиқ муаммоларга камроқ дуч келарди. 

Шунингдек, бошқа давлатларда кундузги ва кечки тарифлар мавжудлиги ва айрим давлатларда туман ва қишлоқларда шаҳар марказидан арзонроқ тарифлар ҳам борлиги қўшимча қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

электр петиция

Баҳолаганлар

99

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг