Чекка-чекка ҳудудларда ҳам ёқилғи маҳсулотларидан фойдаланиш имконияти яратилади

Жамият

image

Хабарингиз бор, Президент Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 9 июль куни “Аҳоли ва иқтисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефть-газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни қабул қилди.

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Агентлик, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг қуйидаги таклифлари маъқулланди:

•    “Ўзнефтмаҳсулот” АЖ тасарруфидаги фермер хўжаликларига хизмат кўрсатувчи 1 381 та автомобилга ёқилғи қуйиш шохобчаларини тадбиркорлик субъектларига аукцион савдолари орқали сотиш ҳамда олис, етиб бориш қийин бўлган аҳоли пунктларида ёқилғи маҳсулотларидан фойдаланиш имкониятини таъминлашнинг муқобил тизимини жорий қилиш;

•    газ таъминоти бўйича вилоят, туманлараро (шаҳар) филиалларига ёки уларнинг участкаларига бириктирилган газ таъминоти объектларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида газ тақсимлаш тармоқлари ва тегишли ускуналарни эксплуатация қилиш ва истеъмолчиларга табиий газни сотиш функцияларини бажариш учун хусусий операторлар бошқарувига босқичма-босқич бериш;

•    “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва унинг таркибига кирувчи корхоналарнинг асосий фаолият тури билан боғлиқ бўлмаган, шу жумладан, аввал қабул қилинган ҳукумат қарорларига мувофиқ сотиш кўзда тутилган активларини, сотувга қўйилган пайтдан бошлаб бир ой давомида талабгорлар бўлмаган тақдирда бошланғич нархни қадам-бақадам пасайтириш йўли билан сотиш;

•    “Ўзбекнефтгаз” АЖ таркибига кирувчи ташкилотларнинг бозорлар, савдо ва чорвачилик комплекслари устав капиталидаги улушларини 4-иловага мувофиқ маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига бериш;

•    “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва унинг таркибига кирувчи корхоналарнинг сервис ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар устав капиталидаги улушларини 5-иловага мувофиқ Агентликка бериш;

•    табиий газни ва суюқ углеводородларни қазиш, қайта ишлаш, ташиш, узатиш ва сотишнинг барча босқичларида ресурслар ҳисобини юритиш бўйича электрон ускуналарни қўллаш орқали уларнинг алоҳида ҳисоби юритилишини жорий этиш;

•    Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасига углеводород хомашёси янги конларини аниқлаш, захираларни кўпайтиришни таъминлаш мақсадида республика углеводород хомашёси захираларини жадал ривожлантириш ва қайта тиклаш, геология қидирув ишларининг самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш бўйича функцияларни бериш.


Мақола муаллифи

Теглар

Президент қарори Энергетика вазирлиги Ўзбекнефтгаз

Баҳолаганлар

7

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг