Чехия Президенти ногиронлар аравачасида ҳаракатланишга қарор қилди
Олам
−
12 Апрель 2021
3351Чехия Президенти Милош Земан оёқлар невропатияси касаллиги сабабли ногиронлар аравачасида ҳаракатланишга қарор қилди. Бу ҳақда у "Blesk" нашрига берган интервьюсида маълум қилган.
"Мен ногиронлар аравачасида ҳаракатланишга қарор қилдим", деган давлат раҳбари.
Унинг сўзларига кўра, у аллақачон ногиронлар аравачасидан фойдаланишни бошлаган.
Шу билан бирга, Земан ҳаракатланишнинг ушбу услуби қулайлигини таъкидлаган.
Бундан ташқари, Чехия раҳбари Чехословакия ташкил топганининг йиллиги муносабати билан октябрь ойида тантанали маросим ўтказиш ниятида, у ушбу тадбирда ҳам ногиронлар аравачасида ҳаракатланмоқчи.
Маросим коронавирус пандемияси сабабли ўтказилмаслиги ҳам мумкин.
Маълумот ўрнида, Земан 2013 йилда Чехия Президенти этиб сайланган. 2018 йилда у иккинчи беш йиллик муддатга қайта сайланганди.
LiveБарчаси