Чехия Президенти ногиронлар аравачасида ҳаракатланишга қарор қилди 

World

image

Чехия Президенти Милош Земан оёқлар невропатияси касаллиги сабабли ногиронлар аравачасида ҳаракатланишга қарор қилди. Бу ҳақда у "Blesk" нашрига берган интервьюсида маълум қилган.  

"Мен ногиронлар аравачасида ҳаракатланишга қарор қилдим", деган давлат раҳбари. 

Унинг сўзларига кўра, у аллақачон ногиронлар аравачасидан фойдаланишни бошлаган. 

Шу билан бирга, Земан ҳаракатланишнинг ушбу услуби қулайлигини таъкидлаган. 

Бундан ташқари, Чехия раҳбари Чехословакия ташкил топганининг йиллиги муносабати билан октябрь ойида тантанали маросим ўтказиш ниятида, у ушбу тадбирда ҳам ногиронлар аравачасида ҳаракатланмоқчи. 

Маросим коронавирус пандемияси сабабли ўтказилмаслиги ҳам мумкин. 

Маълумот ўрнида, Земан 2013 йилда Чехия Президенти этиб сайланган. 2018 йилда у иккинчи беш йиллик муддатга қайта сайланганди.


Rate Count

82

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic