Чехия Бош вазири ва унинг оиласини ўлдирмоқчи бўлган одам аниқланди 

Олам

image

Чехия Бош вазири Андрей Бабишга ўзи ва оиласини ўлдириш билан таҳдид қилинди. Бу ҳақда унинг ўзи маълум қилган. 

Бабишнинг сўзларига кўра, у ушбу маълумотни Чехия полициясидан олган. 

Жорий йилнинг 8 январь куни полиция Бабишга уни оиласи билан отишни режалаштирган одам борлигини эълон қилган. 

Бош вазирнинг сўзларига кўра, ҳозирда ўша киши Испанияда. 

Бабишнинг айтишига қараганда, полиция томонидан шундай маълумот берилгандан кейин унинг уйи қўриқчилар томонидан ҳимоя остига олинган. 

Мамлакат ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ушбу факт бўйича жиноий иш қўзғатилганини қайд этишган. 

"Криминологлар прокуратурага ушбу шахсни ҳибсга олиш таклифи билан мурожаат қилишди", дейилган хабарда. 

Шу билан бирга, Испания ОАВ Лукаш Брахачек исмли ушбу фуқаро жорий йил 12 февраль куни Барселонада Интерпол воситачилигида ҳибсга олинганини таъкидлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Андрей Бабиш

Баҳолаганлар

85

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар