Чегарада отишма. Алиев яраланганлар борлигини маълум қилди
Олам
−
16 Ноябрь 2021
10651Президент Илҳом Алиев Европа Кенгаши Президенти Шарль Мишель билан телефон орқали мулоқотда жорий йилнинг 13 ноябрь куни бўлиб ўтган отишмада Озарбайжоннинг аскарлари ярадор бўлганини маълум қилди. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби хабар берди.
Алиев шунингдек, мавжуд вазият учун бутун жавобгарлик Арманистон ҳарбий-сиёсий раҳбарияти зиммасида эканини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 13 ноябрь куни Арманистон-Озарбайжон чегарасининг шарқий йўналишида вазият кескинлашди. Ўшанда Арманистон Мудофаа вазирлиги Озарбайжон ҳарбийлари позицион ҳужумни амалга оширишга урингани ҳамда 15 нафар аскар ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди.
Маълумот учун, 2020 йилнинг 11 ноябрига ўтар кечаси Россия воситачилигида Озарбайжон ва Арманистон етакчилари ўқ узишни тўхтатиш бўйича уч томонлама баёнот имзолаган бўлсалар-да, ҳали-ҳануз икки ўртадаги чегара нотинч, вақти-вақти билан чегарада ўқ отилиб туради.
LiveБарчаси